Минскдаги кўргазмада рақамли ишланмалар тақдим этилди

Минскдаги кўргазмада рақамли ишланмалар тақдим этилди

«Иннопром. Беларусь» кўргазмасида Қозоғистон корхоналари саноатни рақамлаштириш билан боғлиқ ишланмаларини намойиш қилди. Улар қаторида нуқталарга ишлов бериш тизимига уланган комбайн ва тракторлар, ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш учун яратилган «ақлли» каскалар, тиббиёт ва таълим соҳаларида ишлатиладиган сунъий идрок ҳам бор. Мамлакатимизнинг Минскдаги павильонида машинасозлик, кимё ва қурилиш соҳасидаги 20 та етакчи корхона, шунингдек, инновациявий стартаплар маҳсулотини тақдим этди. Кўргазмада сўзга чиққан Бош вазир Ўлжас Бектенов Қозоғистон инновациявий ва рақамли иқтисод шакллантириш йўлидан бораётганини таъкидлади. У рақамли ечимлар қайта ишлаш саноатида кенг қўлланилаётганини алоҳида кўрсатди. Сўнгги бир йил ичида бундай компаниялар сони 3,5 марта ортди.  Тоғ металлургияси, нефть-газ сектори, машинасозликда ҳам АI технологияларидан фаол фойдаланиляпти.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- 8 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мактубида Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақамли трансформацияни жадаллаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш бўйича стратегик топшириқ берди. Биз рақамли имкониятлар, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, ишончли алоқа каналлари, замонавий технопарклар яратяпмиз. Ечимлар қаторида электр ваиссиқлик тармоқларини текширишда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳам бор. Қозоғистон қайта ишлаш саноати рақамлашишда давом этяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси