Қозоғистон Ҳукумати 2025-2027 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасини қабул қилди. У мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози
асосида тайёрланган. Шу жумладан, 2025 йилда бюджетга
21 триллион
700
миллиард тенге тушади. Миллий
жамғармадан 2 триллион
тенге
ҳажмида кафолатланган трансферт тушади. Шу билан бирга, бюджет ижтимоий йўналтирилган шаклда ишлаб чиқилди.
Келгуси йилда 10 триллион тенге шундай дастурлар учун ишлатилади. Маблағ ижтимоий тўловларни индексациялаш, таълим
грантлари
сонини ошири ва аҳолини
тиббий ёрдам билан таъминлашни кўзда тутади. Айни вақтда, минтақаларни
қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлигича қолади. 2025 йилда
бунинг учун 7,5 триллион тенге
ажратилади. Реал
иқтисодга, агросаноат мажмуаси, транспорт инфратузилмаси ва
тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга 2 триллион тенге
ажратилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси