Қозоғистон глобал агробозорда мавқеини мустаҳкамлаяпти.
Йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 100 минг тонна гуруч тайёрланди. Энержипром
портали берган маълумотга кўра, захираларнинг 47 фоизи экспорт қилинди.
Январь-май ойларида 46 минг тонна гуруч хорижга юборилди, бу эса ўтган йилнинг
шу даврига нисбатан 21 фоизга кўп. Бундан ташқари, ўтган экспорт йили: 2024 йил
сентябридан 2025 йил июлигача бўлган даврда рекорд даражада дон ҳосили сотилди.
Чет элларга жўнатилган маҳсулот ҳажми 34 фоизга кўпайди. «Қозоғистон
темирйўллари» берган маълумотга кўра, 12,5 миллион тонна дон ва ун олиб
кетилди. Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон ва Озарбайжон анча кўп сотиб
олди. Қозоғистон янги ташқи бозорлар:
Бельгия, Польша, Португалия, Норвегия ва Буюк Британияга дон чиқара бошлади.
Айни вақтда, Италияга қаттиқ буғдой дони экспорти кенгайди. Шу билан бирга,
БАА, Вьетнам ва Шимолий Африка давлатларида мамлакат маҳсулотига эътибор ортди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

