Қозоғистонда фойдали қазилма бойликларига солинадиган солиқ ортади. Биржа орқали сотиладиган металларга 50 фоизга, бошқаларига 30 фоизга. Бундан ташқари, мамлакатда сигарета акцизлари ҳам ортади. 2024 йилдан бошлаб бу солиқ камида 28 еврони ташкил қилади. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилишича, мамлакатда майнинг учун дифференциацияланган тарифлар киритилади. Унинг таъкидлашича, янги тарифлар «электр энергияси баҳоси қанча паст бўлса, тўлов ставкаси шунча кўтарилади» шаклида ишлайди.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:
- Тегишлича, бундай боғлиқлик электр қуввати нархига боғлиқ бўлади, натижада, майнерларга тахминан бир хил солиқ юкламаси тушади. Натижада, улар учун майнинг фирмаларини электр станцияларига яқин ҳудудда жойлаштиришга рағбат қолмайди. Натижада, энергия тақчиллиги, электр қуввати таъминотида узилишлар юз бермайди. Ҳозирча бу соҳада ишлаётганлар камтарона – 1 киловатт/соат учун 1 тенге тўлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси