Қозоғистон Президенти Ички ишлар вазирига қатор топшириқлар берди

Қозоғистон Президенти Ички ишлар вазирига қатор топшириқлар берди

Қозоғистонда жиноятлар сони камаймоқда. Йил бошидан буён бу кўрсаткич 9 фоизни ташкил қилди. Бугун Ички ишлар вазири Ержан Саденов Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Шу билан бирга, тегишли маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарликларнинг деярли барча асосий турлари бўйича пасайиш кузатилди. Мамлакатда профилактика ишлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вазир кибер ва гиёҳвандлик жиноятлари, экстремизмга қарши кураш борасидаги ишлар натижалари, шунингдек, хавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Йиғилиш якунида Президент қатор топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси