Миллий стартапга америкалик венчур сармоядордан 1 миллион доллар жалб қилинди. Маҳаллий компания ҳужжат айланмасига инновациявий ечимларни жорий этиш билан шуғулланади. Улар яратган ишланма СМС ва бошқа верификация методлари орқали шартнома тузишга кўмаклашади. Бугун Ҳукуматда адлия органларида рақамли ўзгаришлар салоҳияти кўриб чиқилди. Таъкидлаймиз, Адлия вазирлиги томонидан 94 турдаги давлат хизмат кўрсатилади. Шундан деярли 90 фоизи онлайн. Ўтган йил якунларига кўра, қозоғистонликларга кўрсатилган 14 миллионта давлат хизматининг 88 фоизи масофавий шаклда бўлган. Рақамли трансформация доирасида 60 дан кўпроқ талабгир жараёнларда, яъни экспертиза, ҳуқуқий маслаҳат, суд қарорлари ижросида реинжиниринг ўтказилди. Онлайн-ишончномалар борасида ҳам ўсиш кузатилди. Қолаверса, юртимизда Qazaq Law сунъий онг агенти мавжуд. У қонун ижодкорлиги жараёнини автоматлатиришга мўлжалланган.
Жаслан Мадиев, Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири:
– СО агенти GPT-чат асосида яратилди, аммо кейинроқ уни такомиллаштирдик. Рақамли трансформацияда кўмаклашиши учун қўллаймиз. Агент бизга давлат органлари учун ахборот тизимини яратиш жараёнини тезлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда ёрдамлашди. Хусусан, 18-24 ойдан 4-6 ойгача. Шу тариқа, сунъий онг интеграцияси адлия тизимини келгусида такомиллаштириш учун кучли восита бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

