Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путин таклифига кўра Россияга амалий ташриф билан боради. Президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилишича, 10 февраль куни икки давлат раҳбарлари Москвада музокара ўтказади. Учрашувда томонлар кўпгина соҳаларда ривожланиб бораётган Қозоғистон-Россия стратегик ҳамкорлигининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, Евроосиё майдонида интеграция жараёнлари, долзарб халқаро масалаларни муҳокама қилади. Бундан ташқари, 11 февралда Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозон шаҳрида Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади ва республиканинг қатор йирик саноат корхоналари билан танишади.
Абдумалик Сарманов таржимаси