Қозоғистон Президенти - АҚШда

Қозоғистон Президенти - АҚШда

Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турибди. У Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида умумий дебатларида, шунингдек, «Марказий Осиё-АҚШ» саммитида қатнашади. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев трансмиллий компаниялар етакчилари билан учрашади. Жумладан, Wabtec компанияси президенти ва бош ижрочи директори Рафаэл Сантана билан бирга Қозоғистон темирйўлларини реконструкция қилиш масаласини муҳокама қилади. Транспорт-логистика бўйича жаҳоннинг етакчи ташкилоти мамлакат инфратузилмаларига 1 миллиард доллар инвестиция киритиш ниятида. Ҳозир мамлакатда водород технологияларидан фойдаланувчи локомотивлар ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш олиб бориляпти. Бундан ташқари, Давлат раҳбари Citigroup ижрочи директори Жейн Фрейзер билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев "Астана" халқаро молиявий марказининг глобал инвесторлар билан алоқа ўрнатиши ва молия соҳасини рақамли трансформациялашда Американинг мазкур молиявий конгломерати кўрсатган хизматни ижобий баҳолади. Шунингдек, транспорт-логистика лойиҳаларини молиялаштириш режалаштирилган.

 

Ренат Бектуров, «Астана» халқаро молиявий маркази бошқарувчиси:

– Сitiбанк томонидан молиялаштирилган «Вабтек» компанияси мамлакатимиз учун 240 та янги локомотив ясайди. Бу эса, Давлат раҳбари таъкидлагани каби, «ўрта йўлак»ни ривожлантиришга хизмат қилади. Лойиҳа қиймати 950 миллион доллар. Аввал айтилгани каби, «Қозоғистон темир йўллари» ўз локомотивларининг 15 фоизини янгилайди.  City Bank корпорацияси 900 миллион доллар кредит бериши кутиляпти. Американинг EXIM-банки бу шартномани кафолатлайди. Мазкур масала АҚШ конгрессида муҳокама қилинган. Ушбу қадам мамлакатимизнинг хорижий инвестициялар, хусусан, Америка сармояси учун очиқлигини кўрсатади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.