Астанада бошланган Барқарор
тараққиёт Бешинчи Марказий Осиё форуми иштирокчилари сунъий интеллектнинг таълим,
давлат бошқаруви, фан ва иқтисодиётдаги аҳамиятини муҳокама қилади. БМТ
ваколатхонаси майдончасида ўтказилаётган бир ҳафталик анжуман машҳур олим ва
тадқиқотчиларни бир ерга жамлади. Тадбир нейротармоқлар ёрдамига таяниладиган
ечимларни имкон қадар қулай шаклда ҳаётга жорий этишга қаратилган. Экспертлар таъкидлашича,
барча устунликларига қарамай, сунъий интеллект таҳликага сабаб бўлиши ҳам
мумкин. Шунинг учун уларни этика ва ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ ривожлантириш
керак. Бу эса минтақа аҳолиси фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.
Таъкидлаш лозимки, форум ташкилотчилари - Буюк Британиядаги Қозоғистон PhD-битирувчилари
ассоциацияси, ЮНЕСКО минтақавий офиси ва Фан жамғармаси.
Иван Трусов, Буюк
Британиядаги Қозоғистон PHD-битирувчилари ассоциацияси президенти:
- Ҳозирда кўплаб
форумлар, имкони бўлган кўпгина учрашувлар ўтказилмоқда, аммо уларнинг аксар
қисми технологик тараққиётга йўналтирилган, яъни сунъий интеллектни қандай
яратиш керак, унинг ижобий жиҳатлари, фойдаси нимада, бунинг учун қандай инфразилма
керак? Бироқ ҳеч ким нима учундир бунинг оқибатлари қандай бўлиши ҳақида
гапирмайди. Бу ҳаётимизга қандай таъсир кўрсатади? Буни нима қилиш мумкин? У
бизни қандай ўзгартиради? Сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ландшафтни қандай
ўзгартиради? Мазкур форумда биз мана шу масалаларни қамраб оламиз.
Мақсат Байбеков, ЮНЕСКОнинг
Алматидаги минтақавий офиси ижтимоий-гуманитар фанлар сектори раҳбарИ:
- ЮНЕСКО – Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг фан, таълим, маданият масалалари бўйича тузилмаси «Сунъий интеллектнинг ахлоқий аспектлари ҳақида
тавсиялар» деб номланган
ҳужжатни ишлаб чиқди ва қабул қилди. Мазкур тавсиялар доирасида барча
ҳукуматлар, давлатлар, ЮНЕСКО аъзолари билан яқиндан иш олиб борамиз, шу билан
боғлиқ ҳолда, бизнинг бевосита шерикларимиз – Буюк Британиядаги Қозоғистон PhD-битирувчилари
ассоциацияси, Фан жамғармаси билан ишлашдан мамнунмиз, бунда Қозоғистонда
сунъий интеллектдан фойдаланиш борасида маълум бир тавсиялар ишлаб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.