Қозоғистонда суратга олинган «Оқин» фильми - бош соврин эгаси

Қозоғистонда суратга олинган «Оқин» фильми - бош соврин эгаси

Қозоғистонлик режиссёр Дарежан Умирбаев суратга олган «Оқин» картинаси навбатдаги халқаро мукофотга сазовор бўлди. Бу сафар фильм Португалия кинофестивали бош мукофотига лойиқ кўрилди. Киноасар технологиялар ривожланган даврда халққа тушунарсиз ва таниқли бўлолмай қолишдан қўрқадиган шоир ҳақида. Сценарий немис ёзувчиси Герман Гессенинг «Муаллифлик кечаси» ҳикояси асосида ёзилган. Картина Алмати шаҳрида, Алмати ва Атирау вилоятларида суратга олинди. Бош ролни машҳур қўшиқчи ва мусиқачи Ердўс Қанаев ўйнаган. Эслатамиз, фильмнинг жаҳон премьераси 2021 йилда, Японияда, 34-Токио халқаро кинофестивалида бўлиб ўтган, картина «Энг яхши режиссура» учун тақдирланган. Жорий йилда 72-Берлин халқаро кинофестивалида намойиш қилинди. Шунингдек, «Оқин» Бразилияда «Энг яхши фильм» сифатида тан олинди. 14 декабрдан картина Франция кинотеатрларида прокатга чиққан.

Абдумалик Сарманов таржимаси