Ёрқин ютуқлар,
ғалабалар ва премьералар. Ўтган йил маданият ва спорт соҳасида шундай воқеалар
билан ёдда қолди. Қозоғистон артистлари, режиссёрлари ва атлетлари дунё
саҳнасида иқтидорини, ва энг муҳими, мамлакатимиз маданий меросининг
хилма-хиллигини, бойлигини намойиш этди. Қозоқ санъати Венеция биенналеси,
Париждаги ГимЕ Осиё санъати музейи каби дунёдаги энг машҳур арт-майдончаларига
намойиш қилинди. Франкфурт китоб ярмаркасида эса республика ўз нашриётлари
маҳсулотини намойиш қилди.
Рустам Али, Қозоғистон
Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги қўмита раиси:
- Қозоғистоннинг «Frankfurter
Buchmesse» да қатнашиши — тарихий воқеа. Биз нафақат маданий меросимизни, балки классик, замонавий муаллифлар, ноширларимиз асарларини тақдим этдик.
Жорий
йилда Қозоғистон
маданияти
кунлари Тожикистон
ва Туркманистонда
муваффақиятли намойиш этилди. Улар маданий дипломатияни илгари
суришда алоҳида ўрин тутди. Хорижда Қозоғистон имиджини намойиш
этишда кинематографнинг
хизмати катта. Шу
жумладан, режиссёр Данияр Саламатнинг «Ажрашиш» фильми 26-«Олтин
кубок»
Шанхай халқаро
кинофестивали
бош совринини олди. Асхат Кучинчирековнинг «Бағрига олиш» кинолентаси
ҳам катта ютуққа эришди. Фильм
Франциядаги
фестивалда
махсус совринга эга бўлди. Ва бу картина келгуси йил учун «Оскар»га
тавсия этилди.
2024 йилнинг ёрқин воқеаларидан бири - V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари. У тарихга ўзига хос воқеа сифатида кириб келди ва
бутун дунёга миллий спорт турлари билан бирга Қозоғистон халқининг анъаналари, урф-одатлари ва маданиятнинг
бошқа муҳим элементларини намойиш
этди.
Симона Мирела
Микулеску, ЮНЕСКО 42-бош конференцияси сессияси раиси:
- Фақат ҳукумат ёки
фуқаролик жамиятигина эмас, ҳар биримиз миллий меросимизни муҳофаза қилишимиз
керак, бунда ёшлар асосий ўрин тутади. Шунинг учун сизга, ёш авлод вакилларига мурожаат этаман: миллий меросни, шу жумладан,
миллий спорт турларини сақлаб қолинг, ҳимоя қилинг, қадрланг и севинг!
Жорий йилда Қозоғистон
атлетлари Париждаги 33-Ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам муваффақиятли қатнашди, жамоа 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаль олди. Тўртйилликнинг энг муҳим ўйинларида дзюдочи Елдўс Сметов ушбу спорт тарихида юртимиз учун биринчи олий
совринни олди. Нариман Қурбанов эса Қозоғистон спорт
гимнастикаси тарихида биринчи марта медалга ноил бўлди. Паралимпиадачилар Париждан рекорд кўрсаткич: 9 та медаль билан қайтди, уларнинг 2 таси - олтин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

