Қозоғистонда экотуризм оммалашмоқда

Қозоғистонда экотуризм оммалашмоқда

Алматида трассаларининг умумий узунлиги 150 километр бўлган, дунё стандартларига мос тоғ-чанғи курорти бунёд этилади. У 5 миллион нафаргача меҳмон қабул қилади. Алмати тоғ кластерини ривожлантириш мажмуавий режасига кўра, «Манғистау» туристик зонасини ривожлантириш учун яна битта лойиҳа рўёбга чиқарилади. Унинг ёрдамида вилоятнинг диққатга сазовор жойларига бориш осонлашади ва янги объектлар очилиши учун шароит яратилади. Экотуризмни илгарилатиш мақсадида Миллий парклар ҳам такомиллаштирилаяпти. 8 та янги туристик ташриф маркази қурилди, сўқмоқлар тегишли инфратузилмалар билан жиҳозланди.

Ербўл Мирзабосинов, Туризм ва спорт вазири:

- 2024 йил якунига кўра, 14 та миллий паркка 2,8 миллион нафар саёҳатчи келди, бу эса 2023 йилдагига нисбатан 18 фоизга кўп. Ортиб бораётган талабни қондириш учун ҳар бир парк асосий туристик инфратузилма билан таъминланиши, янги ташриф марказлари қурилиши режалаштирилган. Барча паркларда Бурабайдаги каби рақамлаштирилган кириш тизими ўрнатиш зарур. Туризмни ривожлантириш учун бошқа минтақаларда ҳам иш олиб бориляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси