Қозоғистон ва
Ўзбекистон сувдан фойдаланиш масаласида ҳамкорликни мустаҳкамлаяпти. Томонлар Сирдарёга автоматик гидропостлар
қўйиш ниятида. Ҳар икки давлат ҳудудида бештадан объект қурилади. Германия
халқаро ҳамкорлик жамияти ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳа чегараоша ўтувчи сув
захиралари тақсимотида шаффофлик ва аниқликни таъминлайди. Ҳозирча техник
топшириқ ишлаб чиқилди. Икки давлат тегишли ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Туркистонда
ўтказилган Қозоғистон – Ўзбекистон қўшма ишчи гуруҳи йиғилишида маълум
қилинишича, айни вақтда сув тежовчи технологиялар бўйича тажриба алмашиш
мўлжалланган. Жорий йилда «Дўстиқ» каналида тозалаш ишлари ва унинг асосий
иншоотлари таъмири давом эттирилади. Эслатамиз, 2025 йилда мамлакатлар сув объектларини
биргаликда бошқариш ва самарали фойдаланиш тўғрисида шартномани имзолаганди. Бу
эса Марказий Осиёда сув дипломатияси ривожланишига олиб келади.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон
Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:
- Минтақа сув
захиралари трансчегара тарзида тақсимланиши яққол кўриниб турибди. Сўнгги
йилларда мамлакатларимиз миллий сув стратегияси, қонунчиликни янгилади. Бизда,
сизда, Қирғизистонда янги кодекс ишлатиляпти. Тожикистон ҳам янги Сув кодексини
ёзяпти. Бундай шароитларда ёндашувларни бир хил қилиш эмас, ўзаро
мувофиқлаштиришга эҳтиёж туғилади. Миллий ислоҳотлар бир-бирини тўлдириши керак.
Конвенция эса ўзаро тушунарли, сув ҳисоби шаффофлиги, маълумотлар алмашиш каби
шароитга мослашувчан ҳамкорлик тамойилларини белгилаб беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

