Ўтган йили Чимкентнинг ялпи минтақавий маҳсулоти ҳажми 11 фоизга ошди ва 5 ярим триллион тенгедан ошди. Ўсиш суръатлари бўйича шаҳар мамлакатда иккинчи ўринни эгаллади. Шаҳар ҳокими Ғабит Сиздиқбеков Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга мегаполисни ривожлантириш бўйича ҳисобот берди. Ўтган йили шаҳар иқтисодиётига 859 миллиард тенгедан зиёд сармоя киритилди. Сўнгги уч йилда саноат соҳасида 170 миллиард тенге қийматга эга 50 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Чимкентда якка тадбиркорлар сони кўпайди, уларнинг шаҳар иқтисодига қўшган ҳиссаси эллик фоиздан ошди. Умуман, саноат, қурилиш, савдо ва транспорт соҳаларида ўсиш кузатилди. Давлат раҳбари шаҳарни ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

