Президент ҳуқуқ-тартибот органлари кенгайтирилган йиғилишида қатнашди

Президент ҳуқуқ-тартибот органлари кенгайтирилган йиғилишида қатнашди

Адолатли ва хавфсиз Қозоғистонни қуриш учун биринчи навбатда қонун ва тартиб устуворлигига эришиш лозим. Бу барча фуқароларнинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асоси бўла олади. Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари коллегияси кенгайтирилган йиғилишида  шуни алоҳида таъкидлади Давлат раҳбари ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишини модернизациялаш лозимлигини тилга олди. Қосим-Жўмарт Тўқаев жамиятнинг асосий қадриятига айланиши лозим бўлган «қонун ва тартибот» ни алоҳида кўрсатди. Бу борада аждодлар меросини чуқур ўрганиш керак. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Биз шундай фуқаролик ва маданий муҳитни яратишимиз керакки, унда қонун зўравонлик ва босим эмас, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш воситасига айланиши керак. Тартибот умумхалқ қадриятига, қонунга риоя этиш ҳар бир шахснинг яшаш тарзига айланиши керак. Бу амбицияли мақсадга эришиш давлат девони ва жамиятнинг кучларини бирлаштиришни талаб қилади. Илғор миллатга айланиш учун биз жамиятда интизом, ўзаро ҳурмат, вазминлик ва хушмуомала каби бунёдкорлик сифатларини шакллантиришимиз зарур. Фуқаролар қонун ва этика меъёрларига мажбур бўлгани учун эмас, ички эътиқоди асосида риоя қилиши лозим.

Навбатдаги устуворлик — ҳуқуқбузарликлар олдини олиш. Улар юз бериши мумкин бўлган ҳолатлар олдиндан бартараф қилиниши лозим. Президент фикрича, қонунчиликда ўзгаришлар киритиш билан бирга ташкилий ўзгаришларга эҳтиёж бор. Ички ишлр вазирлигида махсус бўлим очиш зарур. У профилактика ишларини мувофиқлаштиради. Шунингдек, таҳдидларни прогноз қилиш ва уларга қарши кураш тизим қайта тузилиши лозим. Бунда сунъий интеллект ва катта маълумотлар асқотади. Ишга тушаётган суперкомпьютер айни мақсадда ҳам ишлатилади. Учинчидан, жиноий-ижро тизими такомиллашиши учун чора-тадбирлар кўриш лозим. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофазалаш органлари ишида сервис модели тамойишлари мустаҳкамланиши талаб қилинади ҳамда кадр салоҳияти кучайтирилиши зарур.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Полиция ва бошқа тузилмалар ҳокимият ва жамиятни ўзаро боғлаши лозим. Бунинг учун бизнинг асосий тамойилимиз: «давлат ва фуқаролар – яхлит жамият»га мос шаклда фуқаролар билан муносабатларда янгича маданият шаклланиши зарур. Албатта, бу йўналишда силжиш бор. Лекин улар узвий бўлмагани сабабли етарлича самара бермаяпти. Одамлар билан бевосита ишлашга халал берувчи ортиқча бюрократиядан қочиш керак. Фуқароларнинг ислоҳотлар амалда юз бераётганига, адолат ва давлат самарадорлигига ишончи кўп жиҳатдан ҳуқуқ-тартибот органлари профессионаллигига боғлиқ.

Президент участка инспекторлари салоҳиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, қишлоқ ҳудудида ишлайдиган ходимлар учун унвонлар беришда талаб қилинадиган хизмат муддати ҳисобланганди бир йил бир ярим ҳилга тенглаштирилиши лозим. Давлат раҳбари «Қонун ва тартибот» ҳафталигига старт берди, у мунтазам ўтказиладиган амалиётга айланади. Бундан ташқари, Конституциянинг 30 йиллигига 15 минг нафар одам тақдирига таъсир қилувчи амнистия ўтказиш режалаштирилган. Адашганлар жамиятга қайтиши учун янги имконият берилади. Йиғилиш сўнгида Президент қаҳрамонлик намуналари кўрсатган, жамоат тартибини сақлашга ёрдам бераётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, уларнинг оилалари, оқсоқолларга, барча бефарқ бўлмаган инсонларга миннатдорчилик билдирди.