Умуммиллий коалиция аъзолари
Улитау вилояти аҳолиси билан бирга янги Конституция лойиҳасининг асосий
жиҳатлари ва республика референдуми аҳамиятини муҳокама қилди. Делегацияга раҳбарлик қилган
Бош вазир ўринбосари – Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева таъкидлашича, замонавий
дунёда инсон капитали ҳар қандай мамлакатнинг ривожланиши учун асосий факторга
айланган. Шунинг учун янги Асосий қонунда фан ва маорифга алоҳида эътибор
қаратилган. Миллий идентикани сақлаб қолиш, оилавий қадриятларни шакллантириш, болалар
хавфсизлигини таъминлашга устуворлик берилган. Конституция лойиҳасида асосий демократик
тамойилларни мустаҳкамлашга эътибор қаратилган,
дея таъкидлади Аида Балаева. Шу жумладан, ҳужжатга кўра, ҳар бир фуқаро
ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланади.
Гульбану Сейтжанова, Вилоят
оналар кенгаши раиси:
– Янги Конституция лойиҳасида оилани
сақлаш, болалар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий тотувлик ва
барқарорликни сақлаб қолишга катта эътибор қаратилган. Оналар кенгаши ушбу конституциявий
тамойилларни илгарилатиш ўзининг асосий вазифаси, деб билади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

