Қозоғистонда Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадга тайёргарлик давом этяпти. Эслатамиз, бу тадбир 7 май куни Астанада ўтказилади. Миллий гвардия томонидан 17 та замонавий зирҳли машина ва 400 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи чиқарилади. Ҳозир гвардиячилар машиналарни техник кўрикдан ўтказишяпти, корпусига жило беряпти. Кенг кўламли тадбирда қатнашган техника мукаммал бўлиши керак.
Арсен Шаймарданов, зирҳли техника хизмати раҳбари:
- Парадда Миллий гвардиянинг зирҳли техникаси, шу жумладан, «Алан-2», «Барс 6 × 6» қатнашади. Миллий гвардия ҳарбий салоҳиятини намойиш этишга ҳамиша тайёр.
Парадда жами 4,5 минг нафар ҳарбий хизматчи қатнашиши кутиляпти. Жанговар қисмлар Қозоғистон ҳудудида шаклланган қисмларнинг жанговар байроқларини олиб ўтишади. Уруш йиллари формасидаги аскарлар колонналари ташкил қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

