Пекинда Silk Way Star танловига старт берилди

Пекинда Silk Way Star танловига старт берилди

Пекинда биринчи Осиё мусиқа танлови — Silk Way Star танловига старт берилди. Анжуманнинг очилиши ШҲТ гуманитар алмашинувлар форуми доирасида ўтказилди. Лойиҳа Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси ва Хитойнинг CMG медиакорпорацияси томонидан ўтказиляпти.


Ван Мин, CMG бадиий-таълимий дастурлар маркази директори ўринбосари:


- CMG учун Қозоғистон билан ҳамкорликда шундай улкан шоу ташкил қилишнинг ўзи шараф. Ушбу қадам Осиё мамлакатлари ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади. Лойиҳа туфайли биз дунё жамоатчилигини қозоқ ва хитой маданиятлари билан таништирамиз. Келажакда ҳам шу каби қўшма лойиҳаларни давом эттиришга, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз.


Silk Way Star ҳакамлари Астанада кутиб олинди

Айни вақтда халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари Астанага кела бошлади. Куни-кеча Жанубий Кореядан T-Max бойсбэнди етакчиси Шин Мин Чоль учиб келди. Эслатамиз, Астанада суратга олиш ишлари бошланган Silk Way Star танловида 12 давлат вакили қатнашади. Томошабинлар 10 та эпизод, Jibek Joly/Silk way телеканали ва бошқа қатнашчи давлатларнинг етакчи каналларида 22 ноябрда жонли эфирда гранд-шоу финалини томоша қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси