Мустақиллик куни арафасида Астанада «Буюк дашт» республика ижодий танлови якунлари чиқарилди. Бешинчи марта ўтказилаётган анъанавий адабий беллашув жорий йилда қозоқ болалар адабиёти классиги Бердибек Сўқпақбаевнинг 100 йиллигига бағишланди. Танловни «Amanat» партияси ташкил қилди. Саралаш ишлари август-октябрь ойларида ўтказилди, финалга 150 нафар муаллиф чиқди. «Шеърият», «Наср», «Болалар адабиёти», «Драматургия» ва «Адабий танқид» номинацияларида ғолиблар аниқланди ва уларга махсус мукофотлар топширилди.
Ерлан Кошанов, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси раиси, «Amanat» партияси раиси:
- Бизнинг умумий мақсадимиз – халққа хизмат қилиш, юртимиз келажаги учун сидқидилдан меҳнат қилиш.
Президентимиз Қосим-Жўмарт
Кемелевич Тўқаев халқ ва давлат манфаатларига ҳалол хизмат
намунасини кўрсатаяпти. У адолат, ҳалоллик, ватанпарварлик, меҳнатсеверлик ва ҳалол меҳнат каби қадриятларга катта эътибор беради. Чунки бу қадриятлар халқни жипслаштиради. Ушбу қадриятлар ва мамлакатдаги ижобий ўзгаришлар
асарларингизда муносиб акс этишига ишончим комил.
Абдумалик Сарманов таржимаси

