Беларусда жаҳон адабиёти классиги, қозоғистонлик олим, драматург Мухтор Авезовнинг 125 йиллиги нишонланди. Ижодий кеча буюк ёзувчи номи берилган Минск мактабларидан бирида ўтказилди. Учрашувда қозоқ тили, адабиёти, тарихи билан шуғулланаётган ўқувчилар ҳамда шоир ва адабиётшунос Михаил Поздняков қатнашди. У «Абай йўли» роман-эпопеясини белорусь тилига таржима қилган. Ижодкор мазкур роман асосида фильм суратга олишни таклиф қилди. Қозоғистоннинг Беларусдаги элчихонаси таълим даргоҳига россиялик ёзувчи ва таржимон Анатолий Ким тайёрлаган бир қанча китобларни совға қилди.
Асхат Муқашев, Қозоғистоннинг Беларусдаги элчихонаси маслаҳатчиси:
- Жорий йилда биз Қозоғистон ва Беларусь ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Бу санада ўқув йилини Мухтор Авезовнинг 125 йиллигини байрам қилишимиз рамзий мазмунга эга. Айнан мазкур мактаб Қозоғистон тарихи, қозоқ адабиёти, маданияти билан яқиндан таниш бир қанча авлод битирувчиларини берди. Элчихона ёрдамида қозоқ тилини ўрганишга ёрдам берувчи бир қанча ускуналар тақдим этилди. Бугунги кунда Абай ушбу мактабдаги дўстларимиз, ўқувчилар Абай Қўнонбоев ватанига саёҳат қилиши масаласи кўриляпти.
Вадим Панасевич, Мухтор Авезов номли 143-мактаб директори:
- Таълим даргоҳи унинг номи билан аталгани сабабли адибга боғлиқ саналарни қардош Қозоғистон халқи билан биргаликда нишонлаймиз. Бундай алоқалар давом этади, янада кенг форматга ўтишига ишонамиз. Таълим жараёни доирасида қозоқ тилини ўрганишда давом этиш ниятидамиз. Мазкур масканда қозоқ тили кабинети бор. Бу йўналишда ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз. Қозоғистон ва Белорусь мактаблари билан қўшма дарслар ташкил этишни, Қозоғистон Республикасининг ўзига хос тарихини, урф-одатларини, маданиятини ўрганишни режалаштирганмиз.
Бундан ташқари, Мухтор Авезовнинг 125 йиллиги юбилей тадбирлари қаторида мактаб ўқувчилари ва педагоглари онлайн-форматда халқаро ўқувчилар конференциясида қатнашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси