15-«Франкофон баҳори» ўтказилмоқда

15-«Франкофон баҳори» ўтказилмоқда

Кинотомошалар, танловлар, кўргазма ва концертлар. Қозоғистонга яна «Франкофон баҳори» келди. Француз тили ва маданиятига бағишланган фестиваль мамлакатда 15-марта ўтказилаётир. Пойтахт ва республиканинг бошқа шаҳарлари аҳли турли-туман кўнгилочар, маданий-маърифий дастурдан завқ олиши мумкин. Шу жумладан, машҳур француз жаз-гуруҳи гастроллари кутилмоқда. Жереми Терной триоси ой охирида Қарағанди ва Алматида чиқиш қилади. Франкофон баҳори танловининг асосий мукофоти – Парижга иккита авиабилет берилиши бўлади. Француз фильмлари ва ошхонаси шинавандалари учун кинофестиваль ҳамда ресторанларда француз таомлари ҳафталиги ўтказилади.

Сильван Гиоге, Франциянинг Қозоғистондаги элчиси:

- Қозоғистоннинг барча болаларини «Оқим» фильмини томоша қилишга чақираман. Машҳур француз актрисаси Сара Бернар ҳақида ҳам фильм қўйилади. Қизиқарли ленталар. Турли, шу жумладан, Астанадаги ресторанларда франкофония гастрономияси тақдим этилади. Француз тилини Қозоғистонда ривожлантириш бўйича ҳаракатларимиз самара бермоқда. Катта ёрдам оляпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси