Ҳукумат АЭС қуриш бўйича референдум ўтказиш бўйича қарор қабул қилди

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича референдум ўтказилади. Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида ўтказилган Ҳукумат йиғилишида АЭС қурилиши бўйича умумхалқ овоз беришини ташкил этиш ҳақида қарор лойиҳаси қабул қилинди. Референдум атом энергетикасини ривожлантириш ва энергетик хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ўта нозик масалада тош босадиган қарор қабул қилишда ёрдам беради. Ўлжас Бектенов атом энергетикасини ривожлантириш истиқболларини кўрсатиб ўтди. Унинг фикрича, мамлакатда хомашё базаси мавжуд бўлгани ҳолда уран нархининг беқарорлиги бу йўналишда муаммо туғдирмайди. Айни вақтда, электр энергиясини барқарор ва арзон нархда ишлаб чиқариш учун имконият туғилади. Бугунги кунда мамлакатда ядро ёнилғисидан фойдаланиш, кичик реакторлардан фойдаланиш тажрибаси бор. Ўлжас Бектенов таъкидлашича, соҳа мутахассислари ва олимлар ҳам етарли. Айни вақтда, кадр тайёрлашга эътибор қилиняпти. Вазирлар маҳкамаси етакчиси Қозоғистонда атом электр станцияси қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда уни лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланиш МАГАТЭнинг халқаро хавфсизлик стандартларига қатъий риоя қилинади.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Атом энергетикасини ривожлантиришнинг келгуси босқичига ўтиш ривожланиш йўналишидаги ўта тўғри қадам бўлади. Чунки, мамлактанинг энергетик инфратузилмасига юклама ортиб бораётган бугунги кунда бунинг аҳамияти ортиб боряпти. Ҳозирнинг ўзида энергетика етишмаслигини кўриб турибмиз. Кўп миқдорда энергия ишлатадиган иқтисодни ривожлантиришда атом энергетикаси асос бўла олади, аҳолининг турмуш даражасини оширишга имконият яратиши лозим. Шу сабабли биз муқобили йўқ бўлган бундай ишончли энергия манбасидан фойдаланишимиз зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси