Астанада Олимпиада ўйинлари экспонатлари кўргазмаси очилди

«Ўтмишдан келажакка». Астанада Qazaq Olympic Style кўргазмаси очилди. Унга келган томошабинлар республикада олимпиада ҳаракати қандай қад ростлагани, Қозоғистон миллий олимпиада формалари яратилиши, қозоғистонлик спортчиларнинг Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларидаги ғалабалари ва эҳтиросларини билиб олади. Тақдим этилган экспонатлар қаторида Сиднея-2000 Олимпиадаси чемпиони Ольга Шишигинанинг костюми, чанғи иккикураши бўйича мамлакта тарихида биринчи марта Олимпиадада қатнашган Чингиз Ракпаровнинг анжомлари ва 1980 йил Олимпиадасида қатнашган қозоғистонлик атлетлар автографлари туширилган полотно ҳам бор. Экспозиция ташкилотчилари таъкидлашича, мазкур кўргазма қозоғистонлик спортчилар солномаси бўлибгина қолмай, ёшларни янги ютуқларга илҳомлантиради.

 

Лея Хамитова, кўргазма ташкилотчиси:

– Жуда ноёб фотокадрлар, спорт кийимлари элементларини олишга муваффақ бўлдик. Бизнинг Олимпиада чемпионимиз Ольга Рипакованинг формаси ва у югурган кедалар қўйилди. Ҳозирча бу спорт турида Қозоғистон жамоаси унинг ютуғини такрорлай олмади. Шунингдек, бу ерда 2006 йил Туринода олинган фотографиялар ҳам бор, унда Dolce & Gabbana Олимпиада спортчилари либосларини юқори баҳолаганди.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.