Миллий банк ÚKI рақамли инвестициявий тангасини тақдим этди

Миллий банк ÚKI рақамли инвестициявий тангасини тақдим этди

Қозоғистоннинг ÚKI рақамли инвестициявий тангаси Берлинда бўлиб ўтган Бутунжаҳон пуллари кўргазмасида юқори баҳоланди. Миллий банк ушбу анжуманда илғор технология ва танга зарб этиш анъаналарини бирлаштирган лойиҳани ишга тушириш ва рўёбга чиқаришнинг ўзига хосликларини намойиш қилди. Дунёдаги ушбу энг йирик нумизматик майдончада дунёнинг турли қисмларидан келган вакиллар юз кўришади. Мамлакатимиз 2000 йилдан бошлаб кўргазмада қатнашади. Эслатамиз, ÚKI рақамли инвестициявий тангаси олтиндан ясалган ва унинг номинали 100 тенге.  

Айнур Идрисова, Қозоғистон Республикаси Миллий банки Нақд пул айланмаси департаментининг Нақд пул лойиҳалари бошқармаси бош мутахассис-иқтисодчиси: 

– Халқаро экспертлар Қозоғистон Миллий зарбхонасида чиққан ÚKI рақамли инвестициявий тилла тангасининг инновациявийлигини, молиявий оқартувчиликка қаратилгани, сифати ва эксклюзив дизайнини юқори баҳолади. Танга концепти Миллий банк дизайнерлари томонидан яратилган. ÚKI рақамли инвестициявий  тангасини исталган вақтда, дунёнинг исталган жойидан онлайн тартибда сотиб олиш ёки Миллий банкка сотиш, исталган шахсга совға қилиш, шунингдек, етарлича жамғарилган тақдирда Миллий банкнинг филиалларида тилла инвестициявий тангага алмаштириш мумкин. 

Абдумалик Сарманов таржимаси