Қозоғистонда фақат аёллардан иборат экипаж парвоз қилди

Қозоғистонда фақат аёллардан иборат экипаж парвоз қилди

Қозоғистон тарихида илк марта фақат аёллардан иборат фуқаро авиацияси экипажи парвоз қилди. Пилот-инструктор Аделина Луценко ва Фуқаро авиацияси академияси талабаси Екатерина Стёпина Тароз аэродромидан бир моторли ўқув самолётида кўкка кўтарилди. Таъкидлаш лозимки, Аделина Луценко авввалроқ Испанияда Парвозлар хавфсизлиги Европа агентлиги сертификатини олган. У халқаро тоифадаги пилот-инструктор.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.