Қозоғистон маданият ва санъат арбобининг юбилейи муносабати
билан мамлакат миллий банки «TEMIRBEK
JÚRGENOV. 125 JYL» тангасини айланмага чиқарди. «Буюк воқеалар ва шахслар
туркуми»га оид янги танга ташкилотнинг интернет-магазини орқали 26 июлдан бошлаб
сотилади. Эслатамиз, Темирбек Жургенов Қозоғистоннинг биринчи маориф вазири
бўлган. У туфайли
республикада Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг энг йирик олтита олий таълим
даргоҳининг пойдевори қўйилган эди.
Асан Ахметжан, Қозоғистон Республикаси Миллий банки матбуот
котиби:
– «TEMIRBEK JÚRGENOV. 125 JYL» тангалари мельхиор
қотишмасидан ясалган, массаси 15 грамм, диаметри 33 миллиметр, ясалиш сифати – brilliant
uncirculated. Танга номинали - 100 тенге, адади – ўн минг дона. Коллекция
тангалари Қозоғистон Республикаси бўйича тўловлар учун кўрсатилган қийматида
олиниши, ҳар қандай банкда
банк ҳисобига қўйилиши, ўтказилиши, алмаштирилиши шарт.
Абдумалик Сарманов таржимаси