Жаҳоннинг 17 шаҳрига рейслар йўлга қўйилади

Жаҳоннинг 17 шаҳрига рейслар йўлга қўйилади

Қозоғистонда келгуси йили янги йўналишлар бўйича халқаро авиарейслар йўлга қўйилади. Куала-Лумпур, Сингапур, Токио ва бошқа шаҳарларга, жами бўлиб, 17 тача йўналишда парвозлар режалаштирилган. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида Транспорт вазири маълум қилди. Марат Қарабаев келтиришича, ҳозирги пайтда республикамиздан 28 та давлатга 110 та йўналиш бўйлаб рейслар йўлга қўйилган. Умуман, соҳанинг келгусидаги такомиллашуви учун 2 миллиард 400 миллион доллар сармоя жалб қилиниши режа қилинган. Маҳаллий 6 та аэропорт мультимодал хабларга айлантирилади. Бундан ташқари, маҳаллий авиакомпаниялар паркини бир ярим маротаба кенгайтириш мўлжалланган. 

Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:
- Натижада, яқин 6 йилда йўловчилар сонини камида 2 мартага оширишни, ҳозирги 13 миллиондан 26 миллионга етказишни режа қилганмиз. Ишлов берилган юк ҳажми 8 мартага ошиб, ҳозирги 145 минг тоннадан 1 миллион тоннага етади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.