Астанада таэквандо бўйича Kazakhstan Open 2025 халқаро турнири старт олди

Астанада таэквандо бўйича Kazakhstan Open 2025 халқаро турнири старт олди

Астанада таэквандо бўйича Kazakhstan Open 2025 халқаро турнири старт олди. 14-16 август кунлари ўтказиладиган беллашувларда 22 мамлакатдан 750 нафар атлет қатнашади. Улар қаторида Олимпиада чемпионлари ва дунё рейтинги пешқадамлари ҳам бор. Қозоғистондаги беллашувларда янги электрон қўлқоплар ва KPNP K-2 зарбаларни аниқлаш тизими ишга туширилади. Томошабинлар Бутунжаҳон таэквондо федерацияси кўргазмали чиқишлар жамоасининг дебютини томоша қилади. Турнирнинг мукофот жамғармаси — салкам 16 миллион тенге. Ташкилотчилар таъкидлашича, беллашувлар World Taekwondo тақвимининг бир қисми, 2026 йил бош соврини финалига тайёргарликнинг, шунингдек, Қозоғистон 2027 йил дунё чемпионати ўтказиши арафасидаги фаолиятининг муҳим босқичи ҳисобланади. Жорий йилда янги форматларни, шу жумладан, дунё бўйича тобора оммалашиб бораётган виртуал таеквандони ривожлантиришга катта эътибор бериляпти.


Чунгвон Чо, World Taekwando президент:


- E-Taekwondo — виртуал йўналиш, у ёшлар ўртасида оммалашиб боряпти. 2027 йилда Халқаро Олимпиада қўмитаси киберспорт ўйинлари бўйича биринчи Олимпиада ўйинларини ўтказади ва ғолибларга Олимпиада медаллари топширади. Дастурга E-Taekwondo ҳам киритилган. Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги билан самарали музокаралар ўтказилди, унда мамлакатда виртуал таэквондони ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси