Қозоғистонликлар тобора кўпроқ контактсиз тўловдан фойдаланяпти

Қозоғистонликлар тобора кўпроқ контактсиз тўловдан фойдаланяпти

Рақамли даврнинг янги тренди — контактсиз тўлов. Қозоғистонликлар унинг устун жиҳатларини юқори баҳолай бошлади ва тобора кўпроқ ишлатяпти. ranking.kz берган маълумотга кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида аҳоли мобиль телефонлар ва ақлли соатлар ёрдамида 104 миллиард тенге қийматга эга 19 миллионта транзакция ўтказган. Шу билан бирга, QR-кодлар жуда оммалашди. Ярим йилда 192 миллион марта шундай усулда пул ўтказилди. Триллион тенгедан кўпроқ маблағ айланмага тушган. Тадбиркорлар янги имкониятлардан фойдаланмоқда: сўнгги икки йил ичида нақд пулсиз савдо қилувчи савдо нуқталари сони 4 марта ўсди. Портал берган маълумотга кўра, улар сони 600 мингга етган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.