Миллионлаб обуначиси бор хитойлик блогерлар гуруҳи Қозоғистонга келди. Хорижлик меҳмонларга республиканинг туристик жавоҳирлари намойиш этилди. Улар учун Астана ва Алмати шаҳарлари, Или-Алатау, Чорин ва Бурабай миллий парклари бўйлаб ахборот турлари ташкил қилинди. «Kazakh Tourism» миллий компанияси берган маълумотга кўра, маълумотларни кенг аудиторияларга тарқатувчи инфлюенсерлар Алмати, Астана шаҳарлари ва Ақмўла вилояти ҳокимликлари ёрдамида пойтахтда қозоқ миллий ресторани очилишига таклиф қилинганди.
Ширин Мусина, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқарувчи директори – бренд ва маркетинг департаменти директори:
– Хитойда бўлиб ўтаётган Қозоғистон туризми йили доирасида пойтахтдаги ресторанга 20 миллион кишилик аудиторияга эга блогерлар таклиф қилинди. Инфлюенсерлар мамлакатимизни кезаркан, Қозоғистоннинг трендга кирган дестинациялар қаторига кира олишини кўришди. Гўзал манзаралардан лол қолишди. Дўстлари ва обуначиларига чиройли фотографиялар, видеоленталар улашди. Менимча, Хитой фуқаролари томонидан Қозоғистонга бўлган қизиқиш узоқ йилларгача сўнмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.