Қозоғистонда йўл қурилишига мўлжалланган ишланмалар танлови ўтказилади

Қозоғистонда металлургия чиқиндиларидан йўл қурилади. Астанада йил сайин ўтказиладиган танловда юртдошимиз бўлган олим Александр Ақбердин қайта ишлаш орқали янги маҳсулот чиқариш технологиясини тақдим этди. Етарлича кўп бўлган металлургия саноати шлаги трассалар қурилишидаги шаҳал ўрнини боса олади. Натижада, йўл полотносининг яроқлилик муддати ўн йиллар билан ўлчанади, ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатдан фойдали бўлади, дейди кашфиётчи.

Александр Ақбердин, Ж. Абишев номли химия-металлургия институти лабораторияси мудири:

- Биз йўлларга асфальт ётқизишга қаршимиз. Уч йилдан кейин таъмирлаш зарур бўлади. Баъзан қоплама ярим йилга етмайди. Бизнинг технология 80 йилга кафолат беради. Бетон йўлларни ҳам чиқиндидан қуришни таклиф этамиз.

Таклиф этилган ноу-хау қаторида автомобиль хавфсизлигини таъминлашга қаратилганлари бор. Қозоғистондаги мураккаб иқлим ва гидрогеология шароити бу ўта муҳим жиҳат ҳисобланади. 

Арман Алибаева, Қозоғистон йўл қурилиши илмий-тадқиқот институти президенти:

- Қор қоплами қанча вақт туриб қолиши, уни йўқотиш ҳақида ҳам ўйлаш керак. Бунинг учун иқлим туманлари харитасини ишлаб чиқиш лозим. Шунингдек, минтақалардаги вазиятни аниқ ҳисобга олишимиз зарур. Экология соҳасида ҳам қатор қизиқарли ишланмалар таклиф қилиняпти, олимларнинг ажойиб таклифлари бор. Танловга тақдим этилган ишлар ўрганилади, камчиликлари тузатилади ва йўл соҳасига жорий этилади 

Абдумалик Сарманов таржимаси.