Қозоғистон ва Озарбайжон қўшма жамғарма ташкил қилади

Қозоғистон  ва Озарбайжон қўшма жамғарма ташкил қилади

Қозоғистон  ва Озарбайжон қўшма инвестициявий жамғарма ташкил қилади. Таъкидлаш лозимки, бу ҳужжат президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Бокуга давлат ташрифи давомида имзоланди. Жамғарма, шу жумладан, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ривожланишига ёрдам кўрсатувчи турли иқтисодий лойиҳаларни молиялаштиради. Мазкур молия ташкилоти "Астана" халқаро молиявий марказида рўйхатдан ўтиши режалаштирилган.

Нурлан Жақупов, «ФНБ «Самруқ-Қазина» ҲЖ бошқаруви раиси:

– Бу лойиҳа Озарбайжон билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлайди, яхши даромад келтириши шубҳасиз. Чунки у тўла тижорат инвестициявий жамғармаси бўлади. Маблағ, шу жумладан, транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга йўлланади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.