Уй-жой қурилишига 1 триллион тенгедан кўпроқ маблағ йўналтирилди

Уй-жой қурилишига 1 триллион тенгедан кўпроқ маблағ йўналтирилди

Жорий йилда Қозоғистонда 18 миллион квадрат метр уй-жой барпо этилади. Бу рекорд кўрсаткич. Умуман, 2030 йилга бориб, мамлакатда 111 миллион квадрат метр уй қурилиши режалаштирилган, бу 1 миллион оилани янги тураржой билан таъминлаш имконини беради. Шу билан бирга, Ҳукумат томонидан қозоғистонликларнинг ижтимоий заиф қатламини ижара уйлар билан таъминлашда ёрдам чоралари қўлланмоқда. Улар учун 22 мингдан ошиқроқ хонадон сотиб олиниши кўзланган, дея таъкидлади мамлакат Саноат ва қурилиш вазири Ҳукумат йиғилишида. Бундан ташқари, давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобига ҳокимликлар яна 10 мингта кредитли уй-жой қуришни мўлжалланган. Юртимизда яқин вақтлар ичида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара уйлар дастури амалга оширилади.

Қанат Шарлапаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:

– Ҳукумат сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара уйлар бериш ҳажмини бир баравар ошириши ва янги имтиёзли дастурни ишга тушириши керак. Мазкур механизмнинг асосий шартларига тўхталиб ўтаман. Ҳокимликлар хусусий қурувчилардан максимал майдони 80 квадрат метр бўлган бирламчи хонадонларни сотиб олади. Бугунги кунда ҳукумат томонидан тегишли меъёрлар тасдиқланган, май ойидан молиялаштириш бўйича ишлар бошланади. Шу билан бирга, таъкидлашни истардимки, Мажилисда  навбатдагиларнинг ижарага олинган уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти.

Қозоғистонда келгуси ойдан 7 фоизли имтиёзли ипотека дастури ишга тушади. Қанат Шарлапаев таъкидлашича, дастур доирасида моношаҳарлар ва қишлоқлардаги уйларни харид қилиш мумкин. Лекин маблағнинг умумий миқдори чекланган. 2024 йилда умумий қиймати 300 миллиард тенге бўлган 12 мингта кредит берилса, кейинги йилларда умумий қиймати 200 миллиард тенге бўлган 8 мингтадан ипотека кредити тақдим этилади. Умуман олганда, Қозоғистонда уй-жой қурилишини ривожлантиришга 1 триллион тенге ажратилади. Бу эса 64 минг қозоғистонликнинг яшаш шароитини яхшилаши учун имкон берилади, дегани.