Баҳорги дала ишлари давом этяпти

Баҳорги дала ишлари давом этяпти

Алмати вилоятида баҳорги дала ишлари давом этяпти. Минтақада дон, мойли ўсимликлар, озуқа экинлари, сабзавотлар, картошка етиштирилади. Жами 500 минг гектар майдонга уруғ қадалади. Ҳозир миришкорлар далаларни ҳозирлашмоқда. Рахат Умирзақов йил сайин ўз соҳасининг энг янги ютуқларини жорий этишга интилади. Бунинг меваси яққол кўзга ташланади, дейди миришкор зироатчи. Жорий йилда у даланинг бир қисмига баҳорги арпа, иккинчи қисмига маккажўхори ёки беда экишни мўлжаллаяпти.

 

Рахат Умирзақов, зироатчи:

- Катта режаларимиз бор, албатта, маблағ ҳам керак. Ҳамиша далага уруғ қадаймиз. Сўнгги уч йилда нималарни кўрмадик. Карантин эълон қилишса ҳам далани бўш қолдирмадик. Ҳеч қаёққа қочиб кетмадик. Экин-тикин билан машғулмиз.

 

Ўтган йили давлат субсидиялари эвазига тракторларга бутловчи қисмлар, дискатерлар харид қилишди. У заминни имкон қадар кислород билан тўйинтиришга хизмат қилади. Вентиляция ҳисобига ернинг таркиби яхшиланади. Ғилдиракли тракторда механизатор Серик Нағизбаев кунига 25 гектар ер ҳайдайди. Уруғликка келганда, энг яхшилари танлаб олинади ва синовдан ўтказилади. Бундан ташқари, жойига қараб ўғитлар танланади.

 

Серик Нағизбаев, механизатор:

– Донли экинлардан арпа уруғини сепамиз. Бугунгача 400 гектарни қўлдан чиқардик. Яна 200 гектар ер бор. Алмати вилоятида баҳорги дон экинларини 25 апрелгача экиб олсак айни муддао бўлади. Акс ҳолда ернинг нами қочади, бу эса ҳосилдорликка ва сифатга зарар.

 

Агрономлар ҳисобига кўра, бир центнер дон экини етиштириш учун ҳосилдор ерда камида 8 миллиметр намлик бўлиши лозим. Жорий йилда бу борада муаммо йўқ. Шу сабабли гектарига 20-25 центнер ҳосил олиниши режалаштирилмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.