Ақмўла вилоятида электрон мониторинг тизими ишга тушди. Бутун ишлар давомида қурилиш ишлари сифатида текширилади. Қозоғистон Республикасида мазкур лойиҳа доирасида 2025 йилгача 400 дан зиёд умумий таълим масканлари бунёд этилади. Ақмўла вилоятида 20 мактаб қурилади. 10 та билим маскани келгуси йилда фойдаланишга топширилиши кутиляпти. Бу иншоотларни лойиҳалашда шаҳарларда ҳам, қишлоқларда ҳам ягона стандартларга асосланилади. Видеокузатиш тизими, овоз бериб огоҳлантириш ва бошқа хавфсизлик чоралари кўзда тутилган. Энг замонавий жиҳозланган физика, химия, биология, робототехника кабинетлари ишлайди. Таъкидлаш лозимки, лойиҳалаш, қурилиш, материаллар етказиб беришни кўзда тутган танлов ҳам бошланиб кетган.
Маулен Айманбетов, «Samruk-Kazyna construction» бошқаруви раиси:
- Қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратамиз. Техник кўрик, муаллифлик кўриги ўтказилади. Бунёдкорлар ҳар ҳафта электрон вариантда ёзма турда ҳисобот беради. Бажарилган ишларни тегишли органлар кузатиб боради. Ҳукумат, вазирлик, президент девони, ҳокимликлар онлайн шаклда жараён қандай кетаётганини кўриб туради.
Абдумалик Сарманов таржимаси