Қарағандида суяк тўқималари банки яратилди

Қарағандида суяк тўқималари банки яратилди

Қарағандидаги профессор Мақажанов номли кўп соҳали шифохона жарроҳлари  суяк банкидан фойдаланиб, йилига 200 тагача амалиёт ўтказади. Бу иш немис технологиясига асосланиб амалга оширилади. Тос-сон суякларини алмаштириш бўйича ўтказилган операцияларда ишдан чиқа бошлаган сон суягининг бош қисми чиқариб олинади. Бундай амалиётларда тўлақонли бутланган икки бригада қатнашади. Бири сунъий тўқима қўйиш билан шуғулланса, иккинчиси олинган сон суяги бошига ишлов беради. Тоғай қатлами олинади, суяк стериллаш идишига қўйилади, 104 даража ҳароратда қиздирилгач, -28 даражали музхонада беш йилгача сақланади. Мутахассислар таъкидлашича, суяк материали суяк ўсмалари устида операция ўтказилганда, шунингдек, суякнинг бир қисми эзилиб кетган ҳолатларда, улар ўрнига суяк материали қўйиш учун ишлатилади.

БЕРИК ТЎЛЕУБАЕВ, ПРОФЕССОР Х. Ж. МАҚАЖАНОВ НОМЛИ ШИФОХОНА ТРАВМАТОЛОГИЯ МАРКАЗИ РАҲБАРИ /ҚАРАҒАНДИ/:

- Протезлаганда биз ўрта болдирнинг бир қисмини олиб ташлаймиз. Ундан суяк материали ясалади. Бунинг беморга зарари йўқ. Зарур суяк материалини биз банкимиздан оламиз ва муҳтожларга кўчириш билан шуғулланамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси