1 августда Қозоғистонда миллий
қишлоқ хўжалик ҳисоби бошланади. У
икки ярим ой - 20 октябргача
давом этади. Натижада, самарали давлат ёрдами чоралари ишлаб чиқиш учун
соҳадаги объектив вазият
тўлақонли баҳоланади. Ҳукуматда
кампанияга
тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Эслатамиз, ўтган
йили пилот тартибда 54 та аҳоли пунктида қишлоқ хўжалик ҳисоби ўтказилди. Лойиҳада 45 минг нафар респондент қатнашди. Унинг доирасида қишлоқлардаги
чорва ва техника сони аниқланди, рўйхатга олинди ва вазирлик ахборот
тизимларига интеграцияланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

