Калининградда Совет Иттифоқи қаҳрамони Тўлен Қабиловга ёдгорлик қўйилди

Калининградда Совет Иттифоқи қаҳрамони Тўлен Қабиловга ёдгорлик қўйилди

Россиянинг Калининград шаҳрида Алмати вилоятида туғиган Совет Иттифоқи қаҳрамони Тўлен Қабилов шарафига мемориал тахта ўрнатилди. Қозоғистонлик қаҳрамон 1942 йилда фронтга чақирилган. Сталинград, Дон, Украина ва Болтиқбўйида жанг қилган. 72-гвардиячи ўқчи полкда бўлинма командири бўлган. Қозоқ ботири Кёнигсберг штурмида душман танки люкига граната ташлади. Аммо ўзи ҳам ҳалок бўлди. Жасорати учун Тўлен Қабиловга Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилди. Шунингдек, у «Қизил юлдуз», 3-даражали «Шуҳрат» орденлари ва медаллар билан мукофотланган. Бугунги кунда ҳам унинг жасорати унитилмади. Калининграддаги бир кўча жасур ўғлон номини олган, маҳаллий музейда унга аталган экспозиция бор.


Тамара Калмикова, Калининград вилоятидаги 14-мактаб директори:


- Биз Тўлен Қабиловни ҳамиша эҳтиром билан эслаймиз, унутмаймиз. Авлоддан авлодга ажойиб Совет Иттифоқи қаҳрамони, қозоқ халқининг буюк фарзанди ҳақидаги хотираларни узатамиз. Ҳар йили 9 апрелда, Кёнигсберг штурми арафасида барча мактабларнинг барча синфларида қаҳрамонлар хотирасига бағишланган дарслар ўтказилади. Биз унинг жасорати, тақдири, олган мукофотлари ҳақида гапирамиз.


Руслан Хисамов, «Vijdon» қидирув отряди раҳбари:


- Бизга Қозоғистондан изтопарлар, шу жумладан, "Майдан йўли" отряди аъзолари келишади, Биз калининградда ҳалок бўлган қозоғистонликлар хокини, уларга берилган жанговар мукофотларни топдик. Қозоғистон изтопарлари туфайли уларнинг қариндошлари билан алоқа боғладик. Қаҳрамоннинг яқинлари Калининградга келишди ва мукофотлар уларга берилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси