Қозоғистонлик режиссёр Камила Норусованинг қисқа метражли «Мен тушунмайман» фильми Ечон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда бош мукофотга сазовор бўлди. Ўн дақиқалик асарда интернационал оилаларнинг ўзига хослиги кўрсатилган. Сюжетга кўра, Корея фуқароси ва унинг қозоғистонлик рафиқаси бир-бирини яхши тушунмайди. Аммо бир куни ёшлар қулоқлик сотиб олишади, у аёлнинг гапларини корейс тилига таржима қилиб беради. Бош ролларни режиссёрнинг дўстлари – қозоғистонлик талаба Аида Азат ва Жанубий кореялик Им Жон Мук ижро этган. Таъкидлаймиз, Камила Норусова асли Талғардан. Тўрт йилдан бери Жанубий Кореяда истиқомат қилмоқда. Дарвоқе, танловда 11 давлатдан 948 та фильм қатнашди. Картиналарнинг ўзига хослиги шундаки, улар мобиль телефонларда суратга олинган.
Камила Норусова, режиссёр:
- Фестивалдан сўнг кўпчилик таниди, аксарияти ҳамкорликдаги лойиҳаларни таклиф қилмоқда. Мен икки давлатда ишлашни режа қиляпман. Яъни менга Қозоғистон манзаралари ёқади. Қозоғистонга боришни ва чинакам, асл фильмни суратга олишни истайман.
Хуршида Абдуллаева таржимаси