Мамлакатда тошқинга қарши чоралар кўриляпти

Мамлакатда тошқинга қарши чоралар кўриляпти

Келгуси уч йил давомида Қозоғистондаги 200 дан зиёд манзилгоҳ фалокат хавфи остида қолмайди. Ушбу мақсадларда 2021-2023 йилларда тошқин хавфини камайтириш учун янги йўл харитаси ишлаб чиқилди. Бўлиб ўтган брифингда республика фавқулодда ҳолатлар вазири Юрий Ильин жорий йилда вазият барқарорлигича қолаётганини тилга олди. Қутқарувчилар энг хавфли участкаларни жиддий назорат остига олган. Салбий эҳтимолларни камайтириш учун мажмуавий чора-тадбирлар кўрилди.

Юрий Ильин, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ҳолатлар вазири:

- Куч ва воситалар ҳозирча етарли. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли энг аввало тинч аҳоли орасида йўқотишлар ва қурбонларга йўл бермасликни кўзлайди. Шу билан бирга биз аҳоли манзилгоҳлари сув остида қолиши эҳтимолини имкон қадар камайтиришимиз зарур. Яъни, жиддий молиялаштиришни талаб қилувчи кенг кўламли фавқулодда ҳолатларга йўл бермаслигимиз лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси