Йил охиригача яна 63 та давлат хизмати онлайн бўлади

Йил охиригача яна 63 та давлат хизмати онлайн бўлади

Қозоғистонликлар тобора камроқ Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат этмоқда, навбат кутмоқда. Яқин келажакда улар янада кўпроқ давлат хизматини масофадан туриб олишига йўл очилади. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилишича, «ВидеоЦОН» лойиҳаси рўёбга чиқарилиши янги имкониятлар беради. Бу дастур 2025 йилдан ишлай бошлайди. Вазирлик раҳбари таъкидлаганидек, маҳкамага боғлиқ давлат хизматларидан атиги 13 таси онлайн тартибда амалга оширилмоқда, йил охиригача улар сони 63 тага етказилади. Эндиликда QR-код орқали турли солиқ тўловларини тўлаш мумкин.

Бағдат Мусин, Қозоғистон Республикаси рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:

-  Биз QR-код орқали марказларга турли тўловларни жўнатиш имкониятини яратдик. Натижада, беш ой ичида аҳолининг 200 миллион тенге маблағи тежалди. Таъкидлаш лозимки, барча тўловлар QR-код орқали ўтяпти. Демакки, аҳоли камроқ пул сарфлайди, соядаги иқтисодиёт қисқаради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.