Бу жараён 4 босқичда ўтади. Биринчиси 27 январгача давом этса, иккинчиси, Халқаро дастурлар маркази берган маълумотга кўра, 3 апрелда бошланади. Учинчи босқич 5 июндан 7 июлгача, сўнгги босқич 17 июлдан 15 сентябргача ўтказилиши мўлжалланган. Иштирокчилар Egov.kz давлат хизматлари портали орқали ариза топшириши мумкин. Магистратура ва резидентурада таълим олиш учун 395 та стипендия ажратилган. Докторантура дастури учун 50 та, малака оширишни истовчилар учун 110 та стипендия берилиши режалаштирилган. Тавсия этилган университетлар орасида жаҳоннинг 27 та давлатидаги 236 та олий таълим даргоҳи кўрсатилган. Танловда хорижий университетлардан таклифнома олган номзодларгина қатнаша олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси