У Марказий Осиё республикаларидан ташқари Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Монголия ва Покистонни ҳам қамраб олади. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлигида таъкидланганидек, корпорация фаолиятини локализация қилиш туфайли Қозоғистон минтақавий миқёсда технология ва илғор ечимларни жалб этиш марказига айланади. Дарвоқе, хаб нохомашё технологик тармоқлардан маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантириш орқали инсон капиталини ривожлантириш, миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлантирувчи омил бўла олади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси