Ушбу якшанбада Қозоғистон, бутун дунё билан бирга 2024 йилни кутиб олади. Мамлакатнинг барча қисмларида байрам кайфияти ҳукм сурмоқда, кўчалар, парклардаги ранго-ранг иллюминациялар шаҳарларда сеҳрли муҳит яратади. Ва, албатта, ҳар бир аҳоли манзилгоҳида Янги Йил байрамининг доимий меҳмони – Арча ўрнатилади. Павлодарда баландлиги 30 метрли арча саукеле шаклида ўрнатилган, ундаги ёрқин элементлар миллий нақшлар, қор учқунлари шаклида, гирляндаларда 3 мингдан зиёд чироқ ўрнатилган. Арча тепасига қозоқ орнамент шаклидаги икки метрли безак ўрнатилган. Дарё соҳилида ҳам ўзига хос муҳит яртилган. Унда сирпанчиқлар, лабиринтлар ва фотозоналари бўлган муз шаҳарча қурилган. Ўзидан нур таратаётган фигура ва композициялар билан безатилган.
Қўстанайда эса Янги
Йил арчасини хизматдаги полиция машиналаридан яратишди, уларнинг ёритгичлари гирлянда
вазифасини бажаради. Шу тариқа тартиб посбонлари шаҳар аҳлини Янги Йил билан
табриклаяпти. Айни вақтда, улар байрам йўл қоидаларини бузишга баҳона
бўлмаслиги кераклигидан огоҳлантиряпти. Ҳайдовчиларга
махсус китобчалар ва мандаринлар тарқатишди.
Асемгуль Ерденова,
Полиция бошқармаси катта инспектори:
- Полиция департаменти
сизларни Янги Йил билан табриклайди. 2024 йил янги ғоялар, очиқ имкониятлар ва
молиявий муваффақиятлар йили бўлишини тилаймиз. Сизга соғлик, фаровонлик,
кўтаринкилик насиб этсин. Биз эса байрам кунлари тартиб сақланишини
таъминлаймиз.
Шарқий Қозоғистонда эса Қорбобога хат ёзиш ва у билан суратга тушиш имконияти пайдо бўлди. Ўскемен этнопаркидаги Икки қаватли бинода Янги Йил қаҳрамони резиденцияси иш бошлади. Қароргоҳнинг иккинчи қаватида миллий услубда ясалган мебель, гиламлар ва уй ашёлари қўйилган тураржой бор.
Бу ёрқин байрам ҳар бирингизнинг уйингизга кириб келсин! Ҳаётингизда тўсиқ бўлмасин, тоғ дарёси каби тўлиб-тошиб юринг. Тақдирингизда муҳаббат, қувонч ва бахт ҳамда эзгулик юлдузлари чарақлайверсин!
Абдумалик Сарманов таржимаси.