Импортчиларининг 30 фоизи пойабзал маркировка кодларига буюртма берди. Миллий каталогда 190 мингдан зиёд бу тур товарлари карточкаси мавжуд. Эслатамиз, мамлакатда мажбурий рақамли маркировка икки ой аввал старт олганди. Лекин бозор иштирокчилари янгиликни фаол жорий этмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, бу уларнинг нархига таъсирини кўрсатмайди.
Муҳаммадҳайдар Сеит, Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази лойиҳаси раҳбари:
- Маркировка коди – икки камераси код шаклида ҳаммага тақдим этилиши мумкин бўлган ҳарфли-рақамли жамланма. Data Matrix шаклида берилади, нимаси биландир QR-кодга ўхшайди. Умуман олганда, кодни қалбакилаштириш ёки алмаштириш деярли имконсиз. Чунки уни шакллантиришда криптографик ҳимоя стандартларидан фойдаланилади.
Бунда биринчи навбатда харидор ютади. Пойабзал дўконлари мижозлари олинаётган товар сифатли бўлишига ишонч ҳосил қила олади. Маркировкада ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарилган мамлакат, серия рақами ва ҳатто қалбакилаштиришдан ҳимоя мавжуд. Экспертлар баҳолашича, Қозоғистонга келтирилган оёқ кийимларининг салкам ярмини контрафакт маҳсулот ташкил қилади. Бизнесменлар келтириб қўйилган маркировкаланмаган маҳсулотни 1 апрелгача сота олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси