Вилоят аҳолиси савдода бевосита қатнашиши мумкин

Вилоят аҳолиси савдода бевосита қатнашиши мумкин

Қозоғистонда Биржа қўмитаси вазиятлар маркази очилди. Энди мутахассислар онлайн шаклда савдо бориши, биржада ва биржадан ташқарида сотилаётган маҳсулот нархларини, монополияга қарши талабларга риоя этилишини кузатиши мумкин. Янги механизм воситачилар сонини камайтиради, минтақалардаги операторлар бевосита кўмир ва бензин харид қилишига йўл очади. Бу эса аҳоли учун маҳсулотлар қиймати пасайишига олиб келади.

Қурмет Ўразаев, «ЕТС» Товар Биржаси» ҳж бошқаруви раиси:

- Мазкур марказни ташкил этишдан мақсад – мамлакатдаги барча майдончаларга йўл очишдан иборат. Шунингдек, глобал ва минтақа биржаларига ҳам. Биз биржалар томонидан ташкил этилган товар бозорлари ривожланишини кузатамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси