Китоб кўргазмалари, шеърий баттллар, болалар адиблари билан учрашув ва ўсмирлар нашрлари тақдимоти. Мамлакат Миллий академик кутубхонасида «Бала Time» болалар китоб фестивали ташкил этилди. Тадбир икки воқеа - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда Қозоғистонда Болалар ва ўсмирлар мутолаасини қўллаб-қувватлаш йилига бағишланди. Ташкилотчилар фикрича, бу каби ижодий тадбирлар ўсиб келаётган авлод қалбида янги нарсани ўрганишга интилиш ва муҳаббатни ўстиради.
Умитхан Муналбаева, Қозоғистон Республикаси бош директори, профессор:
- Бугун келажакни байрам қиламиз, чунки жорий йил Болалар-ўсмирлар мутолааси йили деб эълон қилинган. Шу боис, бугун яна бир марта жамоатчилик эътиборини бугунги кун болалари муаммоларига тортиш учун ҳамма иш қилинди. Мутолаа кўпроқ бизга тегишли, кутубхона айни пайтда болалар нимани ўқиётгани ёки ўқимаётгани, саводхонлиги қандайлигига эътибор қаратиши лозим. Шунинг учун ҳозирда болалар диққатини китобхонлар аудиториясига тортамиз, бўлажак китобхонларни тайёрлаймиз.
12 ёшли Разияда адабий асарларга муҳаббат гўдаклигидан бошланган, 5 ёшиданоқ китобларнинг сеҳрли оламига ғарқ бўлишни ўрганди. Шундан бери қизалоқ ўз қаҳрамонлари ҳақида бошқалар билан фикр алмашишни орзу қиларди. Бугун унинг интилиши мева берди, Разия ўз ёзган эртаклар китобини тақдим этмоқда.
Разия Ақпар, адиба:
- Менинг китобим, фикримча, ўта ноодатий, бошқалардан фарқ қилади. Биринчидан, китоб ўзим чизган расмлар билан безатилган, чизишни жуда хуш кўраман. Китоб ўқиш жуда муҳим, улар дунёқарашни, мантиқни яхшилайди, менга китоб ёзиш ёқади. Бу кунни узоқ кутдим, жуда бахтлиман.
Китоб фестивали ташкилотчилари таниқли ёзувчилар, машҳур болалар ҳикоя-эртаклари муаллифларини таклиф қилди, улар бошловчи қаламкашлар билан ўз тажрибасини ўртоқлашди, улар эса, ўз навбатида, ютуқ сари илгарилаш учун илҳом олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси