Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик ишлари билан танишди. Давлат раҳбари «Астана арена» стадионига ташриф буюрди. Унда спорт анжумани очилиш маросими штказилади. Тайёргарлик доирасида бу объект ускуналари янгиланди ва капитал таъмирдан чиқарилди. Таъкидлаш лозимки, «Астана арена» 30 минг томошабинга мўлжалланган. Сўнгра Давлат раҳбари аккредитация марказига ўтди, у Qazaqstan енгил атлетика мажмуасида жойлашган. Президентга Кўчманчилар ўйинларида қатнашувчи миллий терма жамоа формаси тақдим этилди. Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев спортчиларнинг ҳозирлиги ҳақида ҳисобот берди.
Ермек Маржикпаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири:
– Миллий терма жамоа тайёрланяпти. 295 нафар спортчимиз ҳозир машғулотлар ўтказяпти. 42 та ўқув-машғулот йиғинларида бўлишди. 5 таси - хорижда, 37 таси – мамлакат ичида. 32 турнир ўтказилди, 7 таси хорижда, 25 таси мамлакатда.
Давлат раҳбари «Қазанат» отчопарига ҳам борди. Унда от спорти турлари бўйича қизиқарли беллашувлар ўтказилади. Президент жамби ату ва тенге илу майдончаларини ҳам кўрди. Эслатамиз, Кўчманчилар ўйинлари 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида ўтказилади. Уларда 89 давлатдан 3 минг нафардан зиёд спортчи ва расмий делегация аъзолари қатнашади. Прогнозларга кўра, пойтахтга 100 минг нафардан зиёд турист келади. Уларга ва ўйинлар иштирокчиларига волонтёрлар ёрдам кўрсатади. Спорт тадбирига бир ярим минг нафар кўнгилли жалб этилган. Беллашув доирасида 150 дан зиёд маданий тадбир ташкил қилинади. Шу жумладан, этноовул ҳудудида Кўчманчи тамаддун музейи, ҳунармандлар шаҳарчаси, ҳайкаллар кўргазмаси очилади, Миллий музейда эса номадларга бағишланган халқаро конференция ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.