Астана шаҳрида рақамли савдо бўйича стартап лойиҳалари тақдим этилди

Астана шаҳрида рақамли савдо бўйича стартап лойиҳалари тақдим этилди

Рақамли савдонинг келажаги бор. IT соҳаси вакиллари бунга ишонч билдирмоқда. Шу сабабли, e-commerce йўналишидаги лойиҳаларга талаб катта. Астана шаҳридаги ихтисослашган ярмаркада Ўрта Осиё мамлакатларининг энг яхши стартап лойиҳалари тақдим этилди. Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Монголия, Озарбайжон ва Грузия мамлакатлари IT ечимлари мутахассислари эҳтимолий инвесторлар билан учрашиш, янги бозорларга чиқиш, тадбиркорлик алоқалари ўрнатиш, шартномалар тузиш имконига эга бўлди. Қозоғистоннинг онлайн-савдо билан боғлиқ стартаплари катта қизиқиш уйғотди. Ўнта кашфиётчининг инновациявий ишланма хорижий мамлакатларда ўзининг ижобий жиҳатларини кўрсата олди.

Мади Тажикенов, Astana Hub халқаро муносабатлар ва инвестиялар офиси  директори:

– Бу ерда энди иш бошлаган лойиҳалар ҳам, бошқа бозорларга чиқиб улгурганлари ҳам бор. Масалан, Гонконгда жуда яхши танилган «ADU 24»ни олайлик, Яна бир лойиҳа – «TrustMe», «Hero Training» дастури битирувчилари яратган бу лойиҳа АҚШда тақдим этилди. Аслида, ҳозир катта қизиқиш уйғотаётган, талабга эга бўлаётган бундай изланишлар жуда кўп. Биз таклиф этаётган ушбу лойиҳаларнинг барчаси мана шу тадбирда иштирок этяпти ва Қозоғистоннинг нақадар юқори даражада эканлигини, қаерга етиб борганини кўрсатади.

Нармин Раҳимли, Озарбайжон Иқтисодиёт вазирлиги департаменти мутахассиси:

– Аstana hubда стартаплар учун яратилган шарт-шароитлар, ундаги экотизимлар кўплаб давлатлар учун эталон вазифасини бажариши зарур. Биз Аstana hub билан биргаликда Бокуда Apl-маркази очиш масаласида ҳамкорлик қилишни, дастурлар ёзишни ўргатиш учун биноларни жиҳозлаш, ишланма муаллифлари учун бепул воситалар яратишни истардик.