Қази дунёнинг энг яхши колбасалари юзлигига кирди

TasteAtlas электрон энциклопедияси тузган «Жаҳоннинг 100 энг яхши колбасаси» рейтингига мувофиқ, илғор юзликка қази ҳам киритилди. Халқаро гастрономик йўлкўрсаткичда турли давлатлардаги таомлар, ичимликлар, ингредиентлар қайд этилган. Ундаги колбасалар рўйхатида анъанавий қозоқ емаги немисларнинг боквурст сарделькаси ва шведларнинг принскорв колбасалари у билан ёнма-ён, 81-ўринда турибди.  Энг юқори ўринни эса Португалиянинг альйера колбасаси эгаллади. Қозоғистон бу миллий емаклар рейтингга киритилган Марказий Осиёдаги ягона давлат бўлди. Рўйхат сайт фойдаланувчилари берган овозлар воситасида шакллантирилади. Мазкур майдонча дунё халқлари кулинария меросини оммалаштириш учун яратилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.